Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Ҳуқуқ ҳимоячилари, БМТ вакиллари, Украина расмийлари ва ўнлаб украиналик аскарларнинг жасадларини отопсия қилган украиналик суд-тиббиёт экспертига кўра, маҳбусларнинг кўпчилигининг ўлимига қамоқдаги шафқациз муносабат сабаб бўлган.
Украина расмийларининг айтишича, Россия томонидан асирга олинган украиналикларнинг парчаланган ёки чириган жасадларини тез-тез топшириши Москванинг Россия ва босиб олинган ҳудудлардаги қамоқхоналар ва ҳибсхоналардаги қийноқлар, маҳбусларнинг очлик ва тиббий ёрдамнинг ёмонлигини яширишга уринаётганидан далолат беради.
Киев асирга олинган аскарларга нисбатан ёмон муносабатда бўлгани учун Москвага қарши Халқаро жиноий судга ҳарбий жиноятларда айблов қўйишни режалаштирмоқда. Далиллар орасида асирликдан қайтган аскарларнинг кўрсатмалари, шунингдек, марҳумларнинг жасадларини отопсия қилиш натижалари бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2024 йилги ҳисоботида асирликдан озод этилган украиналик аскарларнинг 95 фоизи мунтазам қийноқлар ва шафқациз муомалаларга дучор бўлганлиги аниқланган. Уларни калтаклашди, бўғишди, зўрлашди, зарба беришди, "стресс позицияларида" туришга мажбур қилишди ва уйқудан маҳрум қилишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Айни кунларда Америка Қўшма Штатларида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнирда Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этишмоқда.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.