Ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Д. ва Т.С. фуқаро А.А.га гўёки вилоят ЙҲҲБ ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро С.Э.га танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!