Уоррен Баффет 758 миллион доллар хайрия қилди

Уоррен Баффет 758 миллион доллар хайрия қилди

Миллиардер инвестор Уоррен Баффет ўз компаниясининг 758 миллион долларлик акцияларини хайрия ишларига хайрия қилди, деб ёзади Bloomberg.

Афсонавий америкалик миллиардер Susan Thompson Buffett Foundation фондига 1,5 миллион дона B тоифали акцияларини, Баффет эса яна 300 000 донадан Howard G. Buffett Foundation фондига (унинг ўғли томонидан бошқариладиган), Sherwood Foundation фондига ва NoVo фондига хайрия қилди.

Баффет 92 ёшда, Forbes талқинига кўра у сайёрадаги бешинчи энг бой бизнесмени ҳисобланади. Унинг капитали 100 миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда.

Баффет ўтган йили тахминан 4,1 миллиард долларни хайрия ишларига сарфлаган. Маблағларнинг бир қисми Билль ва Мелинда Гейтс жамғармасига қашшоқликка қарши курашиш, соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва COVID-19 га қарши вакциналарни ишлаб чиқиш учун берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!