Италиянинг UniCredit банк гуруҳи Россиядаги мижозларга кредит бериш ҳажмини 2025 йил охиригача июн ойи охиридаги 2,3 миллиард евродан 1 миллиард евродан камайтирмоқчи. UniCredit ўзининг Россия бизнесидаги трансчегаравий тўловлар ҳажмини шу даврда 11,2 миллиард евродан 8,5 миллиард еврогача камайтирмоқчи, деб хабар берди Reuters.
Шу билан бирга, Reuters агентлигининг таъкидлашича, UniCredit гуруҳи ҳали Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетишга интилмаяпти. Унинг ижрочи директори Андреа Орсел «Россия ҳукуматига аралашиш ва банкнинг маҳаллий активларини назорат қилиш учун баҳона берадиган ҳар қандай қадамни қўйишни» истамаслигини айтди.
Гуруҳ ҳисоботи шуни кўрсатадики, иккинчи чоракда UniCredit Россия бизнесининг соф фойдаси йиллик ҳисобда 1,5 бараварга - 116 миллион еврогача камайди. Ўтган чорак билан солиштирганда, UniCredit Россиядаги шуъба корхоналарининг фойдаси 1,8 баробар камайди.
Германиянинг Handelsblatt нашрига кўра, йил бошида Европа Марказий банки (ЕМБ) ёзма равишда UniCredit’дан Россиядаги бизнесини тугатишни тезлаштиришни талаб қилган.
UniCredit Россияда фаолиятини давом эттираётган Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) гуруҳидан кейин иккинчи йирик Ғарб банкидир. ОАВ хабарларига кўра, АҚШ молия вазирлиги Россияда бизнес юритувчи Европа банклари АҚШ санкцияларига дучор бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уриниш бўйича жиноий ишда фигурантга айланганини билдирди.