Украинани ноқонуний тарк этган эркаклар қайтиб келганидан кейин жазоланади

Украинани ноқонуний тарк этган эркаклар қайтиб келганидан кейин жазоланади

Украинани ноқонуний тарк этган эркаклар қайтиб келганидан кейин жазоланади

Бу ҳақда Украина ички ишлар вазири Игорь Клименко ўз интервьюсида маълум қилди.

Вазир Украинадаги уруш пайтида мамлакатни ноқонуний тарк этган эркакларни жазолаш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланаётганини ва бу парламент ва ҳукуматнинг биргаликдаги ташаббуси бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча чегарани ноқонуний кесиб ўтиб, Украинага қайтганлар учун жазо йўқ: "Бугунги кунда бундай қоидалар ва чекловлар ўрнатилмаган, аммо уруш тугагандан сўнг давлат ҳар бир фуқарога уруш пайтида қилган ишларини эслатиш учун ҳамма нарсани қилади, деб ўйлайман. Мен чегарани ноқонуний кесиб ўтганларни назарда тутяпман", — деди Клименко.

Эслатиб ўтамиз, Украинада ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан бери 18-60 ёшдаги эркакларнинг мамлакатни тарк этиши тақиқланган, бироқ айрим истиснолар мавжуд ва айрим тоифадаги фуқаролар Украинани тарк этишлари мумкин.

Улар орасида имконияти чекланган эркаклар, кўп болали ота-оналар, ҳайдовчилар, кўнгиллилар, денгизчилар, спортчилар, маданият арбоблари, халқ депутатлари, вазирлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!