Украинада ҳарбийларга маош тўлаш учун етарли маблағ йўқ

Украинада ҳарбийларга маош тўлаш учун етарли маблағ йўқ

Бу ҳақда молия вазири Марченкога асосланиб, The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Солиқ тушумлари давлат харажатларининг атиги 40 фоизини қоплайди. Шу билан бирга, фақат ҳарбий эҳтиёжлар камида 60% ни эгаллайди, деб ёзади газета. Украина ҳукуматига мамлакатнинг қолган ҳаражатларини қоплаш учун ойига тахминан 5 миллиард доллар керак, деб ёзади @rt_russian.

Украина Миллий банки тобора кўпроқ пул чоп этишга мажбур бўлмоқда, бунинг натижасида Гривна заифлашади ва инфляция даражаси ошади. Шу билан бирга, Украина расмийлари «аскарларга маош бермасликдан кўра, юқори инфляцияни хавф остига қўйган маъқул» деб ҳисоблайди.

Аввалроқ S&P ва Fitch халқаро рейтинг агентликлари Украинанинг давлат қарзи бўйича тўловларни 2024 йилгача кечиктириш ҳақидаги келишувини дефолт сифатида изоҳлаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!