Украина Россияга қарши урушда ютқазмоқда — Арестович

Украина Россияга қарши урушда ютқазмоқда — Арестович

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович Украина Россия билан можарода мағлубиятга учраганини тан олди.

“Мен норасмий одамман, хоҳлаганимни айта оламан. Агар ҳамма урушда ғалаба қозонишимиз кафолатланган деб ўйласа, 14-кундан бошлаб бу энди ўхшамайди", деди у.

Унинг фикрича, Киев Польша президенти Анжей Дуданинг Украина йўқолиб кетиш хавфи ҳақидаги сўзларига қулоқ тутиши керак. Шунингдек, у Украинада ҳокимият учун кураш бошланганини ва бу тезда мағлубиятга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди. "Тарих аллақачон айланмоқда, биз буни назорат қилмаймиз", деди у.

17 январь куни Арестович Украина президенти девони маслаҳатчиси лавозимини тарк этишини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!