Украина Россия асирлигидан 106 нафар ҳарбий хизматчини қайтарди

Украина Россия асирлигидан 106 нафар ҳарбий хизматчини қайтарди

Украина ҳарбий асирлари билан ишлаш бўйича мувофиқлаштирувчи штабининг маълумотига кўра, асирликдан қайтганлар орасида 8 нафар офицер, 98 нафар аскар ва сержантлар бор.

Бу ҳарбий хизматчиларнинг барчаси Бахмут йўналишида жанг қилган.

Штабнинг хабар беришича, асирликдан озод қилинган 68 киши бедарак йўқолган деб топилган:

"Қайтган етти нафар ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳати олган: ўқ ва шрапнел жароҳатлари, куйиш ва синишлар, сурункали касалликларнинг кучайиши. Ҳарбий хизматчиларнинг энг каттаси 59 ёшда, энг кичиги 21 ёшда.

Айирбошлаш натижасида икки нафар хорижлик ва бир украиналикнинг жасадлари ҳам қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!