Украина расмийлари Ғарбни украиналикларни бирлаштирмасликка чақирди

Украина Давлат миграция хизмати раҳбари Наталя Науменко Ғарб давлатларини уларга келган украиналикларни интеграциялашув дастурларини ишлаб чиқмасликка чақирди.
Бу ҳақда STRANA.ua ўзининг Телеграм саҳифасида хабар беради.
“Биз уларни Украинани тарк этишга мажбур бўлган одамлар деб ҳисоблаймиз. Яхшиямки, бошқа давлатларнинг миграция хизматларидаги ҳамкасбларим ҳам фуқароларимизни қочқин деб ҳисобламасликни ва уларнинг мезбон давлатга интеграциялашуви учун дастурлар яратмасликни сўраганимда мени қўллаб-қувватламоқда”, — деди у.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).