Украина Қуролли Кучлари миллиардер Алишер Усмоновнинг қарийб 51 миллион евролик мулкини мусодара қилди

Украина Қуролли Кучлари миллиардер Алишер Усмоновнинг қарийб 51 миллион евролик мулкини мусодара қилди

Хабарда айтилишича, разведка ходимлари томонидан Украинанинг бир қанча денгиз портларида россиялик олигарх Алишер Усмонов компаниясига тегишли 160 минг тоннадан ортиқ Украина темир рудаси сақланган яширин омборлар аниқланган.

Мусодара қилинган фойдали қазилмаларнинг умумий қиймати, тахминан, 2 миллиард гривнани ташкил этади, бу эса 51 миллион еврога тенг.

Россия вакиллари яширин хомашёни ноқонуний равишда денгиз орқали ўз ҳудудига олиб ўтишга ҳаракат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!