Украина ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширмоқчи

Украина ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза топширмоқчи

Украина 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун ариза топширишни режалаштирмоқда.

Бу Испания ва Португалия билан қўшма таклиф бўлади.

"The Times" нашрининг ёзишича, президент Владимир Зеленский ва Пиреней ярим ороли давлатлари раҳбарлари аллақачон гуруҳлардан биридаги ўйинларни Украина ҳудудида ўтказишни шахсан муҳокама қилишган.

Тахминларга кўра, Украина 5 октябрь куни УEФА анжумани вақтида ўз ниятини расман эълон қилади.

Манбанинг қўшимча қилишича, Украинанинг Испания ва Португалия таркибига қўшилиши ушбу аризанинг ғалаба қозониш имкониятларини сезиларли даражада ошириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!