Украина футбол клублари Ўзбекистон клубларига қарши ўйнашдан бош тортди

Украина футбол клублари Ўзбекистон клубларига қарши ўйнашдан бош тортди

Ўзбекистоннинг бир қатор футбол клублари Туркияда йиғин ўтказмоқда. Йиғин доирасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Хусусан, “Насаф” Украинанинг “Ворскла”, “Андижон” эса Украинанинг “Черноморетс” клублари билан ўйнаши кутилганди. Бироқ Украина жамоаларининг ташаббуси билан ҳар иккала учрашув ҳам бекор қилинди.

Украина жамоаларининг ўйини ўтказишни истамаганига сабаб, Ўзбекистон терма жамоалари аввалроқ Россия клублари билан ўйнаганида экан. “Андижон” “ЦСКА”га, “Насаф” эса “Факел”га қарши баҳс олиб борганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!