Украина Эрон элчисини аккредитациядан маҳрум қилди

Украина Эрон элчисини аккредитациядан маҳрум қилди

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисини аккредитациядан маҳрум қилди ва элчихона ходимлари сонини сезиларли даражада қисқартирди.

Россия қўшинлари Эронда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланганлиги сабабли шундай қарорга келинди, деб хабар беради “Укринформ”

“23 сентябрь куни Киевдаги Эрон Республикаси элчиси Украина Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Расмий Теҳронга Эрон қуролларининг Россия қўшинлари томонидан Украина тинч аҳолисига ва Мудофаа кучларига қарши фойдаланиш учун Россияга етказиб берилиши Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига беҳурматлик эканлиги айтилди.

“Украинага қарши уруш олиб бориш учун Россияга қурол етказиб бериш Украина ва Эрон муносабатларига жиддий зарба берувчи нодўстона ҳаракатдир”, — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, бундай ножўя ҳаракатга жавобан Киев Эроннинг Украинадаги элчисини аккредитациядан маҳрум этишга, шунингдек, Эроннинг Киевдаги элчихонаси дипломатик ходимлари сонини сезиларли даражада қисқартиришга қарор қилган.

Украина жанубида Россия қўшинлари Эроннинг Шаҳид-136 типидаги камикадзе дронлари ёрдамида ҳаво ҳужумларини кучайтирди. Хусусан, аввалроқ бундай қурилмалардан фойдаланиш билан Николаев вилоятининг Очаков шаҳри порт инфратузилмаси яна бир бор зарба берган эди.

Икки учувчисиз самолётдан бири Украина бўлинмалари томонидан уриб туширилган, иккинчиси порт бурғисига урилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!