АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага оид тинчлик режаси 28 та банддан 22 бандга қисқартирилганини маълум қилди. У бу ҳақда «Air Force One» бортида журналистлар билан суҳбатда маълумот берди.
Журналистлар Трампдан айрим республикачиларнинг «дастлабки 28 бандли лойиҳа Россия учун жуда қулай» эканлиги ҳақидаги танқидларига муносабат сўради.
«Бу режа эмас – концепция эди. Музокарада 28 банд кўриб чиқилди ва уни 22 тагaча қисқартиришди. Кўп бандлар бўйича ечим топилди ва улар жуда яхши ечимлар. Энди натижасини кўрамиз», – деди Трамп уларга жавобан.
Трамп Украина Россияга ҳудудий имтиёз бериши кераклигини яна бир бор такрорлади. У фронтдаги вазиятни мисол қилиб келтирди.
«Ҳаммаси бир йўналишда кетяпти. Бир неча ой ичида бу ерлар Россия томонидан барибир эгалланиши мумкин. Ёки сиз 50–60 минг одамни яна йўқотиб, урушни давом эттирмоқчимисиз? Ёхуд ҳозир ечим топмоқчимисиз?» – деди Трамп.
Қўшма Штатлар президентининг айтишича, махсус вакили Стивен Уиткофф келаси ҳафта Москвага бориб, Россия президенти Владимир Путин билан тинчлик режаси бўйича музокаралар олиб боради.
Президент шунингдек, музокараларда иштирок этаётган куёвларидан бири — Жаред Кушнер ҳам эҳтимол Москвага сафар қилиши мумкинлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрда Женевада АҚШ ва Украина делегациялари янгиланган тинчлик режасини тайёрлашди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, режа 28 банддан 19 бандгача қисқартирилган.
ABC News эса лойиҳадан Украина Қуролли Кучлари сонини қисқартириш талаби ҳамда уруш давридаги ҳаракатлар учун тўлиқ амнистияни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташлангани ҳақида ёзди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.