Украина Бош прокуратураси: Уруш давомида 345 украиналик бола ҳалок бўлди

Украина Бош прокуратураси: Уруш давомида 345 украиналик бола ҳалок бўлди

Украина Бош прокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, Украинада жами 991 нафар бола уруш қурбонига айланган.

345 нафар бола ҳалок бўлди, 645 нафари жароҳат олди.

"Бу рақамлар якуний эмас, фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда маълумотларни аниқлаштириш бўйича ишлар давом этмоқда", — дейилади Украина Бош прокуратураси идораси баёнотида.

Бугунгача ҳисоб-китобларга кўра, урушнинг сўнгги қурбони 3 июль куни Бахмутнинг ўққа тутилиши натижасида олинган оғир жароҳатлардан вафот этган 4 ёшли қиз бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!