Ўғирлаган ўзи-ю, айбдор телефонми? Қувада жиноятчи қўлга тушди

A A A
Ўғирлаган ўзи-ю, айбдор телефонми? Қувада жиноятчи қўлга тушди

Замон шиддат билан ривожланиб, алоқа воситалари ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланди. Бугунги кунда деярли ҳар бир фуқарода уяли телефон мавжуд. Телефон ҳозирда нафақат сўзлашув ёки хабар жўнатиш учун, балки дунё янгиликларидан хабардор бўлиш, ўқиш-ўрганиш, фото ёки видеотасвирга олиш, турли ўйинлар ўйнаш ва бошқа кўплаб функцияларга эга бўлгани сабабли, замонавий уяли телефонлар “смартфон” яъни ақлли телефон деб аталади.

Шу билан бирга, бугунги кунда телефон аксарият кўп жиноятларнинг объектига айланганини ҳам таъкидлаш зарур. Юртимизда деярли ҳар куни бирортасининг телефони ўғирлангани ёки алдаб олиб кетилгани ва телефондан фойдаланиб, катта миқдордаги маблағлар талон-торож этилганини оммавий ахборот воситалари ёки бирорта танишдан эшитамиз.

Сўнгги ойларда жиноят ишлари бўйича Қува тумани судида мазмунан кўриб чиқилган ишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, содир этилган аксарият ишларда айнан телефон судланган шахсларнинг “нишонига” айланган. Бунга сабаб ҳозирда телефонни алмаштириш, айирбошлаш, сотиш умуман олганда турли йўл билан ўтказишнинг осонлигидир.

Судланган Орипов Асадбек (фамилияси ўзгартирилган) ҳам телефонга “ишқибор”лардан чиқиб қолди. Ёш бўлса-да, ҳалол меҳнат қилиб ҳаёт кечириш ўрнига осон пул топиш йўлларини қидирди, ўйлаб-ўйлаб деярли ҳаммада уяли телефон борлиги, эгасини алдаб телефонини эгалласа уни арзонроқ сотиши ва нафсини қондириши мумкинлигини билиб, жиноий ишини режалаштирди. Шундан сўнг, Асадбек тузган режасини амалга оширишга киришди, 2021 йил 11 июль куни И.Шокировнинг “Matiz” автомашинасига йўловчи сифатида чиқди, йўл давомида у билан гаплашиб, ҳайдовчининг нархи 3.600.000 сўмлик “Red Мi 6” русумли уяли телефонини кўриб, уни қўлга киритиш мақсадида ҳайдовчини Қиргули мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бирини олдига олиб бориб, йўл ҳақи учун пули йўқлиги, шу уйда яшовчи қариндошидан пул олиб беришини айтиб, И.Шокировдан қариндошига қўнғироқ қилиб олиш учун телефонини сўраб олди ва машинадан тушиб ўзини телефонда гаплашаётгандек кўрсатиб, кўп қаватли уйга кириб, орқа томондаги эшикдан чиқиб қочиб кетди. Ҳайдовчи И.Шокиров анча вақт йўловчини пул олиб тушиб беришига ишониб кутиб зерикди, йўл ҳақидан ҳам унга телефони зарур-да, унда тегишли функцияни ёқиб, йўловчини исталган жойга элтиш мумкин. И.Шокиров йўловчи кириб кетган уйда орқа эшик борлиги ва унинг очиқ турганини кўриб алданганини билди, сўнг бу ҳақда ИИБга хабар берди. А.Орипов эса “Red Мi 6” номли телефонни арзонроқ бўлсада биринчи учраган харидорга сотди, пулини ўзи учун ишлатиб юборди.

Дона халқимиз “гўшт ширинлигини ташласа, ўғри ўғрилигини ташлайди” деб бекорга айтмаган. Осон топилган пул Асадбекка ширин туюлди ва эртасигаёқ, 2021 йил 12 июль куни жабрланувчи Л.Тўрақуловнинг “Nexia” автомашинасига йўловчи бўлиб чиқиб, уни ҳам Қиргули мавзесидаги “қариндошининг уйига” олиб келди ва нархи 1.200.000 сўмлик “LG J-6” номли телефонини қўнғироқ қилиш учун олиб ҳайдовчини алдаб кетди.

Бундан ташқари, А.Орипов 2021 йил июль-август ойи давомида жабрланувчилар Ж.Зохидов, Р.Мирзаулуғов ва Ш.Собиржоновнинг машинасига йўловчи бўлиб чиқиб, уларга ҳам юқоридаги “усул” билан фириб бериб, уяли телефонларини олиб кетиб, уларни сотиб пулларни эҳтиёжига сарфлади.

Ҳар бир ишнинг боши бўлганидек унинг якуни ҳам бор. Сўнги вақтда ИИБга жабрланувчиларни алдаб уларнинг телефонини олиб кетаётган шахснинг Қиргули мавзесида “фаолият кўрсатаётгани” ҳақида тушган хабарлар тезкор ходимларни ҳушёрликка чорлади. Навбатдаги соддароқ ҳайдовчини ёлғонига ишонтириб, унинг телефонини олиб орқа эшикдан “қуён бўлмоқчи” бўлган А.Орипов ИИБ ходимлари тузоғига тушди. Терговда ҳамма жабрланган ҳайдовчилар уни таниб олишди, кўплаб далиллар олдида ожиз қолган А.Орипов қилмишига иқрор бўлди, суд жараёнида жабрланувчиларга етказилган зарарларни бартараф этди ва унинг қилмишларига телефон сабабчи экани, унга қизиқиб эгаларидан олиб, сўнг бироз ишлатиб сотиб юборгани, келгусида бировнинг телефонини сўрамаслигини айтди.

Ҳуқуқшунослар тадбири билан айтганда, ҳар бир жиноятнинг мотиви бор, Асадбекнинг айтгани бўйича барчасига телефон айбдор.

Ҳа, судда шахс ўз фикрини эркин баён этади, Асадбек ҳам кўнглидаги сўзни айтгандир, асосийси юқоридагилардан ўзига тўғри хулоса чиқаргани ва ҳақ йўлга тушгани муҳим.

Зафаржон Омонов, жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Мерц Украина бўйича музокаралар тафсилотларини ошкор қилди

Мерц бу ҳақда ZDF телеканалида айтиб ўтди.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Жаҳон Савдо Ташкилотининг даври тугади деб ҳисобламоқда

Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар бермоқда.

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.