Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича дастлабки маълумот берилди

Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича дастлабки маълумот берилди

Жорий йилнинг 27 февраль куни соат 12:05 ларда Учтепа тумани Мақсуд Шайхзода кўчасида 1994 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган Малибу 2 русумли автомашинаси;
2000 йилда туғилган С.Ч. бошқарувида бўлган Черй русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!