Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Узун филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “A.S.” оилавий корхонаси ва “CH.S.” МЧЖ норасмий раҳбарлари Ё.Э. ва О.Т.лар ўзаро тил бириктириб, автосервис хизмати ва мебель ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун банк филиалидан жами 450 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, талон-торож қилганликлари, шунингдек банк филиали масъул шахслари аслида олиб келинмаган жиҳозларни олиб келинганлиги ҳақида дастлабки мониторинг далолатномаларни тузганлиги оқибатида, кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмасдан банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланиб, текширув давомида етказилган зарарнинг 30 млн сўми ундирилиши таъминланган.
Шу каби, Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” хусусий корхонаси раҳбари А.Т. “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш” учун ҳудудий банк филиалидан ажратилган 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.G.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Ш.Ж. АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.М. билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖ раҳбари Ш.нинг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар асосида ушбу банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини талон-торож қилиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Саидёқуб Қаҳрамонов таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ҳақида фикр билдирди.
Сиёсатчи таъкидлашича, агар бу ракеталар Россияга ҳужум қилиш учун ишлатилса, Москва буни Германиянинг уруш ҳаракатларида бевосита иштироки деб баҳолайди
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади