U20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Исроилга қарши ўйнайди

U20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Исроилга қарши ўйнайди

Аргентинада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун плей-офф босқичи ўйинлари бошланади. Ўзбекистонлик ёшлар нимчорак финал босқичи доирасида Исроилга қарши баҳс олиб боришади.

Терма жамоамиз "А" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган бўлса, Исроил "C" гуруҳида вакилларимиз каби 4 очко билан 2-поғонани банд этишган. Исроилнинг бу ёшдаги терма жамоамиз мамлакат тарихида илк марта Мундиалда иштирок этмоқда. Бу жамоа ўтган ўтказилган U19 Европа чемпионатида финалигача етиб бориб, унда Англияга ютқазган (қўшимча бўлимларда).

Исроил ЖЧ гуруҳ босқичида 4 гол уриб, 4 гол ўтказиб юборди. Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичи 5-4 бўлди.

Ўйин Тошкент вақти билан 02:00да бошланади. Баҳс Мендоза шаҳридаги "Estadio Malvinas Argentinas" стадионида бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!