U-20 ЖЧ. Ўзбекистон камбекни амалга ошириб, қийинчилик билан дурангга эришди

U-20 ЖЧ. Ўзбекистон камбекни амалга ошириб, қийинчилик билан дурангга эришди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги энг муҳим ўйинлардан бирини ўтказди. Равшан Ҳайдаров жамоасидан Янги Зеландияга қарши ўйинда ғалаба талаб этиларди. Аммо футболчиларимиз бир амаллаб дурангга эришишди.

Биринчи бўлимда жамоамиз тўпни тўлиқ назоратда ушлаб, кўплаб вазиятлар яратишди. Аммо сўнгги зарбани беришда ўйинчиларимиз сусткашликка йўл қўйишди. Рақиб ҳимоячилари матонат билан тўп йўлига ғов бўла бошлашди. Аксига, Янги Зеландия биринчи бўлимда 2 та зарба йўллади, иккита гол урди. 23-дақиқада Бенжамин Уоллес ва 40-дақиқада Жей Хердман томонидан йўлланган зарбаларни Отабек Боймуродов қайтара олмади. Афсуски.

Иккинчи бўлим бошида эса Раҳмаоналиев-Файзуллаев боғлама иш берди ва Аббос яқин масофадан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Ҳайдаров майдонаг бир неча янги кучларни ташлаб, ўйинни ўзгартиришга интилди, аммо баҳс охирига қадар яна ўша вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд бера бошлади. Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Абдураҳматовнинг аниқ узатмасидан кейин Шерзод Эсанов бош билан ҳисобни тенглаштирди. Бироқ қолганига кучимиз етмади.

Ёшларимиз ЖЧда ўз ҳисобларига дастлабки бир очкони ёзишди. Жамоамиз сўнгги тур олдидан кейинги босқичга чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб қолишди. 3-турда Гватемалани ютишимиз шарт!

U-20. ЖЧ. "А" гуруҳи, 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - 2:2 (0:2)
Голлар: Аббосбек Файзуллаев (51), Шерзод Эсанов (90+3) — Бенжамин Уоллес (23), Жей Хердман (40)
Ўзбекистон U-20: Отабек Боймуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов (Шаҳзод Акрамов, 90+1), Беҳруз Асқаров (Рустам Турдимуродов, 68), Умарали Раҳмоналиев, Зафармурод Абдураҳматов, Аббос Файзуллаев, Диёр Ортиқбоев (Шаҳзод Неъматжонов, 83), Нодир Абдураззоқов (Шерзод Эсанов, 46), Маҳмуд Маҳамаджонов (Саидафзалхон Аҳроров, 68).
Янги Зеландия U-20: Кис Симс, Исак Хьюз, Финн Шурмен , Фин Кончи, Жей Ҳердман, Норман Гарбет, Эвертон Олеари (Жексон Жерви, 46), Ден МакКей, Бенжамен Уоллес (Оливер Фей, 81), Киан Донкерс, Лукас Келли-Ҳолд.
Огоҳлантиришлар: Раҳмоналиев (10), МакКей (18), Олеари (24), Файзуллаев (86).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!