Тўйларда гуруҳ бўлиб ҳаркатланиб, "шоу" кўрсатган куёвнавкарлар қамалди

Тўйларда гуруҳ бўлиб ҳаркатланиб, "шоу" кўрсатган куёвнавкарлар қамалди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида бир гуруҳ йигитлар тўй кортежи уюштириб, гуруҳ бўлиб ҳаракатланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

"Қонунга бўйсинмасдан, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидани буздик. Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Бошқа қайтарилмайди", - дейди ҳуқуқбузарлардан бири.

ИИБ ЖҲБ ЙҲХ томонидан йигитларнинг шахсига аниқлик киритилди. Суд томонидан 16 нафар йигитга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Машиналар жарима майдонига қўйилди.

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, вилоятнинг Каттақўрғон шаҳрида ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Қайд этилишича, бир гуруҳ йигитлар Амир Темур кўчалари бўйлаб, тўй кортежида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилди. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!