Тухум истеъмоли юрак хасталигидан ҳимоя қилиши мумкинлиги айтилди

Тухум истеъмоли юрак хасталигидан ҳимоя қилиши мумкинлиги айтилди

Янги олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, таомингиз таркибида маълум миқдорда тухум бўлиши юрак-қон томирлари хасталикларининг олдини олар экан.

Юрак-қон томирлари хасталикларига юрак ёки қон томирларига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳолат, жумладан, ишемик, инфарк ва инсульт каби хасталиклар киради. Мазкур хасталикни танада холестерин миқдори ўта юқорилиги тасдиқлайди. Бу дегани, юракнинг соғломлиги учун холестеринни назорат қилиш, унинг кўпайиб кетишига йўл қўймаслик лозим.

Бу борада тухум истеъмоли фойдали ҳисобланади, дейилади Nutrients журналида эълон қилинган илмий мақорлада.

Хабарда олимлар Грецияда ўн йиллик давр ичида 3 минг 42 нафар аёл ва эркакдаги маълумотларни таҳлил қилгани айтилади. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, ҳафтасида биттадан учтагача тухум истеъмол қилиш юракнинг касалликларга чалинишини камайтира олади.

«Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, шунча тухум истеъмол қилганларнинг юрак-қон томирлари хасталигига чалиниш эҳтимоли 60 фоизга паст бўлган», - дейилади мақолада.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, соғлом овқатланишда шубҳасиз, энг фойдали тухум ҳисобланади.

Ёғли овқатларни истеъмол қилмайдиган ва тана оғирлигида муаммоси бўлмаган одамлар ҳоҳласа ҳафтасида етти дона тухум еса ҳам бўлади, деб ҳисобламоқда тадқиқотчилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!