Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
27 февраль куни Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
21-27 февраль кунлари бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар давом эттирилди.
Мулоқот дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, демаркация бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг аввалги йиғилиши 5-11 январь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).