Туркманистон президенти қароргоҳини ўзгартирди. Нега?

Туркманистон президенти қароргоҳини ўзгартирди. Нега?

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ота-онасига коронавирус юқтирмаслик учун бошқа жойга кўчиб ўтди. Бердимуҳамедов касал эмас, шунчаки, ўзини изоляция қилишга қарор қилди, дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, Туркманистон COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган саноқли давлатлардан бири.

Шунинг учун ҳам давлат раҳбари ҳам яқинларини, ҳам ўзини хавфли инфекциядан сақлаш учун улардан узоқроқда бўлишга қарор қилган. Президентнинг янги қароргоҳи Миниш қишлоғида жойлашган бўлиб, у яқинда қурилган.

Президент билан янги уйга ошпаз, қўриқчи ва хизматчилар кўчиб ўтишган. Унинг ота-онаси эса ғарброқда, Фирузда қолган. Ҳозирда улар карантин қоидаларига қатъий риоя қиляпти.

Шунингдек, Бердимуҳамедов вазирлар билан ҳам видеоалоқа орқали мулоқот қила бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!