Туркияда ҳайдовчи итни уриб юборишдан қочиб, икки киши ҳалок бўлган ЙТҲ содир этди
Туркия ғарбидаги Кўшк вилоятининг Айдин шаҳрида ҳайдовчи йўлга чиқиб кетаётган ит билан тўқнашиб кетишининг олдини олмоқчи бўлиб, икки киши ҳалок бўлган ЙТҲга сабаб бўлди.
Бу ҳақда Andalou агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ҳайдовчининг тўсатдан йўл бўлагига чиқиб кетган итни урмасликка уринган ўткир маневри сабаб бўлган. Машина дарахтга бориб урилган, кейин каналга қулаган.
Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари йўловчининг ўлганини аниқлашган.
Ҳайдовчи турли тан жароҳатлари билан Айдиндаги Аднан Мендерес университети касалхонасига ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).