Туркия Қуролли кучлари бўлинмалари икки йил муддатга Сомалида хавфсизлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва терроризмга қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун жойлаштирилиши мумкин, деб ёзади ҳукуматга яқин "Yeni Shafak" газетаси.
“Туркия ва Сомали ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик келишуви доирасида Туркия Олий Миллат Мажлисига (парламент) мамлакат қуролли кучлари бўлинмаларини Сомалида терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши икки йил муддатга жойлаштириш таклифи юборилди. Президент Режеп Таййип Эрдўған томонидан имзоланган Туркия Буюк Миллат Мажлиси Президиумига юборилган ҳужжатда Туркия ва Сомали ўртасидаги мавжуд келишувлар доирасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Сомалида ўқув, ёрдам ва маслаҳатлашув тадбирлари олиб борилаётгани қайд этилган", дейилади хабарда.
Хужжатда қайд этилишича, Туркия денгиз флоти бўлинмалари берилган рухсатномалар доирасида Адан кўрфазида, Сомали қирғоқлари яқинида (Сомали ҳудудий сувлари бундан мустасно), Араб денгизи ва унга туташ ҳудудларда Туркия Олий Миллат Мажлиси томонидан 2009 йилдан бери берилган ва охирги марта 2024 йил 17 январда бир йилга узайтирилган рухсатнома асосида денгиз бандитизми, қуролли талончилик ва денгиз терроризмига қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни самарали қўллаб-қувватламоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.