Иш берувчи томонидан бориш ва яшаш харажатлари қоплаб берилиб, уч маҳал иссиқ овқат, махсус кийим ҳамда ҳимоя воситалари ажратилади.
Туркиянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири - “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” билан Миграция агентлиги ҳамкорликни кенгайтиради
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ва Туркиянинг “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компанияси вакиллари учрашувида айтилди.
Унда, икки давлатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини тизимли давом эттириш, Ўзбекистон фуқароларини Туркиядаги йирик қурилиш лойиҳаларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Компания 1974 йилдан буён қурилиш, энергетика ва транспорт соҳаларида Туркиядаги муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан:
Истанбул аэропорти;
Босфор остидаги Мармарай темир йўл туннели;
Карапинар қуёш электр станцияси шулар сирасига киради.
Биринчи босқичда, 60 нафар юртдошимиз шу йилнинг 1 декабрь куни Туркияга учиб кетади. Келишувга кўра, йўл харажатлари, турар жой, уч маҳал иссиқ овқат ва махсус кийим ва ҳимоя воситалари иш берувчи томонидан қопланади. Шунингдек, яхши маош, ҳамда меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади.
“Туркияда ишга қабул қилинаётган ўзбекистонликларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қиламиз ва келгуси йил январь ойида 1 350 нафар мутахассисни Туркия бозорида иш билан таъминлаймиз”, - деди Akin Kırchichek, “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компаниясининг инсон ресурсларини бошқариш директори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.