10 сентябрь куни “Apple iPhone 11”, “11 Pro” ва “11 Pro Max” тадқимотларини ўтказди. Ушбу сериянинг асосий ўзига хослиги камералар ишлашининг янгиланганлиги бўлди. Моделлар кенг бурчакли сенсорлар, шунингдек, теле-фото объективларга эга.
“TechCrunch”, “The Verge” ва “Mashable” журналистлари янги моделни синовдан ўтказиб, “iPhone”нинг камерасини смартфонлар орасида энг яхши деб эътироф қилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
Жумладан, TechCrunch муҳаррири Мэттью Панцаринонинг фикрича, “iPhone 11”нинг «тунда тасвирга тушириш» функцияси жуда ажойиб, бунда кадрлар даражасининг батафсил ва ранг-баранглиги, реал ҳаётга яқинлиги ҳайратланарли.
“The Verge” бош муҳаррири Нилай Пателнинг айтишича, «тунда тасвирга олиш режими» “Pixel” билан солиштирганда кадрни батафсил ва тўлиқ кўрсата олади.
“Mashable”да ишловчи Рэймонд Вонг эса “Apple iPhone 11 Pro”га энг яхши уч камерали тизимни жорий қила олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бошқа смартфонлар шунга ўхшаш сенсорларга эга бўлиши мумкин, аммо «бир бутунлик»да бундай яхши ишлай олмайди.
“iPhone 11”нинг нархи 699 доллар, Pro ва Pro Max’нинг нархлари эса 999 доллардан ва 1099 долларгача.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.