Туғилишдан олдинги ҳаёт ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

A A A
Туғилишдан олдинги ҳаёт ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Аммо Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир. Гоҳида Ўзи бу қонуниятлардан бошқа ҳодисаларни ҳам пайдо қилиши мумкин. Мисол учун инсоннинг бир ота ва онадан вужудга келиши табиий бир ҳодиса. Аммо Аллоҳ бу ҳолатдан бошқа кўринишда ҳам инсонни яратишга қодир. Бунга Исо алайҳиссаломнинг фақат бир онадан туғилганини мисол қилиб келтириш мумкин.

Шунингдек, табиатдаги ҳодисалар аста-секинлик ва босқичма-босқич тадрижий равишда ривожланиб боради. Буни инсонни яратилишида ҳам кўриш мумкин. Яратувчи Зот инсонни бир неча босқич ва ҳолатларда яратганини Қуръони каримда баён қилган. Бу яратиш босқичлари эса, ҳозирги замонавий воситалар орқали текширилганда муқаддас китоб баён қилганидек эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло «Нуҳ» сурасининг 14-оятида шундай баён қилади:

«Ҳолбуки, У сизларни (она қорнидаги вақтингиздан бошлаб) босқичма босқич яратган бўлса».

Аллоҳ таоло одамни Ер жинсидан яратишни бошлаганининг хабарини берган. Қуръонда бу модда турли номлар билан аталади. Албатта бу номлар уларнинг хусусиятидан келиб чиққан. Масалан, инсон яратилган моддалар «тийн», «туроб», «солсол», «ҳамаим-маснун» деб марҳамат қилинади. Одам авлодлари эса она қорнидаги ривожланиш босқичларида «нутфа», «алақ» ва «музға» деган ҳолатлардан аста-секин келиб чиққан.

Инсон эмбрионининг ўсиш жараёни Қуръони каримда қандай баён қилинганига эътибор қаратмоқчимиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«12. Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик. 13. Сўнгра уни (инсон наслини, аввало) мустаҳкам қароргоҳ (бачадон)даги маний қилдик. 14. Сўнгра манийни лахта қон қилиб яратдик, бас, лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб яратиб, суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, олдинги ҳолидан бутунлай) бошқача бир вужудни пайдо қилдик. Яратувчиларнинг энг гўзали – Аллоҳ баракотлидир!» (Муъминун сураси).

Оятда инсон ривожланиш босқичлари бирма-бир зикр қилинмоқда. Аллоҳ таоло она вужудига тушган ота уруғини бирданига инсон шаклида яратмади. Балки, ўзигагина аён бўлган ҳикматга кўра, тадрижийлик асосида ривожланиб боришини ирода қилди. Оятдаги «бошқа бир вужудни пайдо қилдик» жумласи алоҳида эътиборга лойиқдир. Олимларнинг таъкидлашича, эмбрион иккинчи ойнинг аввалида бир сув жонзоти шаклида бўлади. Иккинчи ой давомида унда бутунлай бошқача ўзгаришлар содир бўлиб, инсон шаклига ўтади. «Бошқа бир вужудни пайдо қилиш», дегани мана шу ҳодисадир.

Замонавий текширувлар инсоннинг она қорнида ривожланиши тўғрисидаги оятлар мазмунига сўзма-сўз мос келмоқда. Узоқ йиллар шу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчи К.Л.Мур шундай дейди:  «Етти ҳафта давомида, суяк­ларнинг ривожланиши босқичида скелетнинг шакли эмбрионнинг умумий кўринишини белгилаб беради. Мушаклар бир вақтнинг ўзида ривож­ланмайди. Уларнинг ривожланиши кейинроқ бошланади. Мушаклар бутун тана бўйлаб суяклар атрофида ўз жойларини эгаллайди ва шундан сўнг суякларни қоплаб олади. Мушак­лар билан қоплаб олиш саккизинчи ҳафта давомида содир бўлади».

Шунингдек, Аллоҳ таоло инсоннинг она қорнида ривожланишининг уч босқичи борлигини ҳам Қуръонда хабар берган:

«У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур».

Уч қоронғилик – зулмат қуйидагилардан иборат:

1) қорин бўшлиғи қоронғилиги;

2) бачадон қоронғилиги;

3) йўлдошнинг қоронғилиги.

Қорин бўшлиғи ён деворлари ҳам учта қатламни ташкил қилади: ташқи, ички ва кўндаланг қорин мушаклари.

Бачадоннинг девори ҳам учта қатламдан иборат: ташқи, мушак, ички қисмлар.

Эмбирионни ўраб турган йўлдош ҳам уч қатламдан ташкил топган: амнион (ҳомила атрофидаги ички мембириана), хорион (ўрта амнион қатлам) ва дисидуа (сиртқи амнион қатлами).

Инсоннинг туғилишидан олдинги ҳаёти уч босқичга эга:

1) дастлабки эмбрионал босқич – биринчи икки ярим ҳафта;

2) эмбирионал босқич – саккизинчи ҳафтанинг охиригача;

3) ҳомила босқичи – саккизинчи ҳафтадан онанинг кўзи ёригунгача давом этади.

Дастлабки эмбирионал босқичи – биринчи босқичда зигота бўлиниши орқали ўсади ва ҳужайралар тўдасига айланганидан сўнг, ўзини бачадон девори ичига беркитади. Ўсиш давомида бу ҳужайралар ўзини у қатламга ажратади.

Эмбирионал босқич беш ярим ҳафта давом этади. Бу даврда бола «эмбирион» деб аталади. Бу босқич мобайнида бола танасининг асосий аъзолари ва тизим ҳужайра қатламларидан пайдо бўлади.

Ҳомила босқичидан бошлаб бола «ҳомила» деб юритила бошлайди. Она қорнида иккинчи ойнинг охиридан (тўққизинчи ҳафта) бошлаб туғиш вақтигача (40-ҳафта) давом этади. Тўққизинчи ҳафтада ҳомила инсон қиёфасига киради. Бу даврда ҳомиланинг боши, кўзи, бурни, оғзи, танаси, қўл-оёқлари аниқ бўлади.

Юқорида зикр қилинган оятлар нозил қилинган даврда илм-фан ҳозиргидек тараққиётга эга эмас эди. Бу оятлар мазмунини инсоният ХХ асрга келибгина тушуниб етмоқда.

Қуръони карим табиат ҳодисаларини ёки бошқа жараёнларни тушунтириб берувчи махсус китоб эмас. Шунга қарамасдан ундаги маънолар кўлами барча нарсаларни қамраб олган. Қуръонда инсонни тафаккурга ундовчи оятлар кўп. Инсон оламни тафаккур қилиб борган сари Яратувчининг қудратига шоҳид бўлади. Одамнинг яратилиш ҳолатларининг ҳар бир босқичида чексиз ҳикмат ва маънолар яширинган. Инсон уларни ўргангани сайин ўзлигини ҳам англаб бораверади.

Дилмурод СОБИРОВ,

Андижон давлат университети катта ўқитувчиси

Manba: od-press.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.