Уч кундан сўнг лавозимини тарк этадиган Канада Бош вазири Жастин Трюдо ўзининг сўнгги матбуот анжуманида йиғлаб юборди. Тадбирнинг видеоси интернетда тарқалди.
Нашрнинг таъкидлашича, "АҚШ президенти Доналд Трамп бош вазирлик лавозимининг сўнгги кунларида бир ҳафта давомида уни тариф уруши билан қийнагандан сўнг, Жастин Трюдо матбуот анжуманида йиғлади".
Матбуот анжуманида Трюдо "ҳар куни" канадаликларни биринчи ўринга қўйганини ва уларни қўллаб-қувватлаганини айтди.
"Мен сизларга шуни айтмоқчиман: биз доим ёнингизда бўламиз. Ҳатто бу ҳукумат фаолиятининг энг сўнгги кунларида ҳам, бугун ҳам, келажакда ҳам канадаликларга хиёнат қилмаймиз," - деди Бош вазир ва кўз ёшларини тўкди.
Трюдо яна қўшимча қилишича, у яқин кунларда қонуний сайланган ворисга "ваколатларни топширишни интиқлик билан кутмоқда".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.