Трамп Вашингтон Яқин Шарқдаги урушларга қанча пул сарфлаганини айтди

Трамп Вашингтон Яқин Шарқдаги урушларга қанча пул сарфлаганини айтди

АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий операцияларга 8 триллион доллар сарфлади, деди АҚШ президенти Дональд Трамп.

"Қўшма Штатлар Яқин Шарқда жанг қилиш ва тартибни сақлаш учун саккиз триллион доллар сарфлади", деб ёзди у твиттерда.

Унинг сўзларига кўра, минтақада минглаб америкалик ҳарбийлар, "бошқа томондан" эса миллионлаб кишилар ҳалок бўлган.

"Яқин Шарққа бориш мамлакатимиз тарихидаги энг ёмон қарор бўлган", дея таъкидлади у АҚШ Ироқнинг оммавий қирғин қуролига эгалиги тўғрисидаги баҳона билан минтақавий урушларга кирганини эслатаркан.

Трампнинг таъкидлашича, ҳозир Вашингтон "аста-секин ва эҳтиёткорлик билан" Американинг "буюк аскарлари ва ҳарбийларини уйларига" олиб кетмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!