"Менимча, бу даҳшатли воқеа, менга улар хато қилганини айтишди. Аммо мен бу ҳодисани даҳшатли деб ҳисоблайман. Менимча, бу урушнинг ўзи — даҳшатли", — деди АҚШ президенти журналистларнинг саволларига жавоб берар экан.
"Мен президент бўлганимда Қўшма Штатлар мазкур урушнинг бошланишига йўл қўймаган бўлар эди. Бу уруш — АҚШ учун шармандалик. Миллионлаб одамлар ҳалок бўлди, улар яшаши керак эди. Бутун Украина бўйлаб шаҳарлар вайрон бўлмоқда", — дея қўшимча қилди президент.
Шунингдек, Трамп Байденни танқид қилди ҳамда у "урушнинг бошланишига йўл қўйганини" айтиб ўтди.
"Бу — Байденнинг уруши. Бу менинг урушим эмас. Уруш Байден даврида бошланди. У Украинага миллиардлаб долларларни берди. Агар Байденнинг миясини бир қисми ишлаганида, у бунга ҳеч қачон рози бўлмасди. Мен эса ҳеч қачон бунга йўл қўймасдим. Мен ушбу можарони тўхтатишга ҳаракат қиляпман, шунда биз кўплаб инсонларни ҳаётини сақлаб қолишимиз мумкин", — дея таъкидлади Трамп.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.