Қўшма Штатлар 2026 йилги жаҳон чемпионати вақтида Фаластинни қўллаб-қувватлаш бўйича эҳтимолий намойишларнинг олдини олмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Бундай намойишлар иштирокчилари чекловлардан эҳтиёт бўлишлари керакми, деган саволга Трамп жаҳон чемпионати вақтида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берилишини таъкидлади.
«Одамлар норозилик билдириш ҳуқуқига эга. Лекин буни оқилона йўл билан қилиш керак», деди у.
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Турнирда иштирок этиш учун 8 миллиондан ортиқ мухлислар Қўшма Штатларга бориши кутилмоқда.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.