АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Агар Теҳрон бирор сабабга кўра яқин орада келишувга рози бўлмаса ва Ҳўрмуз бўғози зудлик билан “бизнес учун очилмаса”, биз Эрондаги “ташрифимизни” уларнинг барча электр станциялари, нефт қудуқлари ва Харк оролини (эҳтимол, барча сувни чучуклаштириш қурилмаларини ҳам) портлатиб, бутунлай йўқ қилиш билан якунлаймиз. Биз ҳозиргача уларга атайлаб тегмагандик.
Бу Эрондаги “террорчи режим”нинг 47 йиллик ҳукмронлиги давомида шафқатсизларча ўлдирган кўплаб аскарларимиз ва бошқа инсонлар учун қасос бўлади", — деб ёзди Доналд Трамп.
У, шунингдек, Вашингтон Эроннинг “янги ва анча оқил” ҳукумати билан можарони якунлаш бўйича музокаралар олиб бораётганини қўшимча қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.