АҚШда Трамп маъмуриятига қарши норозилик намойишларига саккиз миллион киши чиқди — The Guardian.
Намойишчилар Эрон билан урушга, миграция сиёсатининг кескинлашишига ва амалдаги президентнинг тобора кучайиб бораётган авторитар бошқарувига қарши норозилик билдирмоқда.
Энг йирик акция Миннесота штатидаги Сент-Пол шаҳрида бўлиб ўтди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда тахминан 200 минг киши қатнашган. Нью-Йоркда эса ўн минглаб одамлар кўчаларга чиққан.
Нью-Йорк штати бош прокурори Летиция Жеймснинг таъкидлашича, у ва бугун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига қўшиладиган минглаб одамлар демократия ҳимояси учун курашмоқда.
"Биз қонун устуворлиги, тийиб туриш ва мувозанат тизими ҳамда ҳокимият халққа тегишли экани ҳақидаги фундаментал ғояга асосланган миллатмиз. Айни дамда бу тамойиллар синовдан ўтмоқда", — дея фикр билдирди прокурор.
Доналд Трамп ва унинг маъмуриятига қарши намойишлар фақат йирик шаҳарларда эмас, балки кичик шаҳарлар ва консерватив штатларда ҳам бўлиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мигрантларга нисбатан зўравонлик, ноқонуний чиқариб юбориш ва инсон ҳуқуқларининг эҳтимолий бузилиши ҳолатлари Frontexнинг 2025 йил декабрь — 2026 йил февраль ойлари учун тайёрланган ҳисоботларида қайд этилган.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.