Президент Дональд Трамп Америка киноакадемиясининг энг яхши фильм номинацияси бўйича «Оскар» мукофотини Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмига бериш тўғрисидаги қарорини танқид қилди. Бу ҳақда у Колорадо штатидаги чиқишлари вақтида маълум қилган, деб хабар беради Fox News.
«Бу нима эди, жин урсин? Жанубий Корея билан етарлича савдо муаммоларимиз бор. Шунда кейин ҳам уларга йилнинг энг яхши фильми мукофоти берилмоқда? Бу нормал ҳолатми?», — дея эътироз билдиради Трамп.
Америка етакчиси АҚШда кўплаб яхши фильмлар борлигини таъкидлаб, «Шамолларда қолган ҳисларим» ва «Сансет булвари» картиналарини қайтаришни сўраган.
АҚШ Демократлар партиясининг миллий қўмитаси Трампнинг ушбу сўзларига жавобан Twitter’да изоҳ қолдирган: «‘Паразитлар’ — бу табақалар ўртасидаги кураш ҳақидаги хориж фильми. Уни кўриш учун икки соат субтитр ўқиш керак, шу сабабли фильм президентга ёқмаган».
10 февраль куни Америка киноакадемияси энг яхши фильм учун аталган 2020 йилги «Оскар» мукофотига Жанубий Кореянинг «Паразитлар» фильмини лойиқ деб топди. «Паразитлар» фильми бундан ташқари «Энг яхши хорижий фильм» ва «Энг яхши оригинал сценарий» йўналишларида ҳам ҳайкалчаларни қўлга киритди. «Паразитлар»ни суратга олган Пон Чжун Хо эса энг яхши режиссёр деб топилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Нашр манбаларининг айтишича, Трамп маъмурияти вакиллари икки саволга жавоб топишга ҳаракат қилмоқда: Эронда кимлар билан алоқа ўрнатилади ва қайси давлат воситачилик қилиши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.