Трамп Байден автоперо орқали имзолаган барча ҳужжатларни “ҳақиқий эмас” деб эълон қилди, бу АҚШ Конституциясига зид.
АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Жо Байден президентлик муддатининг сўнгги ойларида автоперо (инсон имзосини юқори аниқлик билан такрорлайдиган қурилма) ёрдамида имзолаган барча ҳужжатларни "ҳақиқий эмас" деб ҳисоблашини эълон қилди. Трампнинг таъкидлашича, бу қарор барча ҳужжатларга, жумладан, афв этиш тўғрисидаги қарорларга ҳам тегишли.
Оқ уй раҳбарининг фикрича, автоперо ишлатилгани қарорни президентнинг ўзи қабул қилмаган бўлиши мумкинлигини англатади. Байден эса ўз ваколатларининг сўнгги ойларида автоперо ишлатганини инкор этмайди, бироқ барча қарорларни шахсан ўзи қабул қилганини таъкидлайди.
"Трамп Байденга нисбатан бундай эътирозларни биринчи марта билдирмаяпти. Автоперо эса бошқа президентлар томонидан ҳам қўлланилган. Улардан айримлари, жумладан Трампнинг ўзи ҳам, афв этиш ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйишда автоперо ишлатган. 2005 йилда АҚШ Адлия вазирлиги президент автоперо фойдаланиши қонуний эканини расман тушунтирган эди", дея ёзмоқда BBC.
АҚШ Конституцияси амалдаги президентга ўзидан аввалги президентнинг қарорларини оммавий тарзда бекор қилиш ҳуқуқини бермайди, дея қайд этди Ахios.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.