АҚШ президенти Дональд Трамп маҳаллий қурол ишлаб чиқаришни тезлаштиришни буюрганини эълон қилди.
Трамп бу баёнотни Вакиллар палатасининг Республикачилар сайлов қўмитаси томонидан ташкил этилган йиллик маблағ йиғиш тадбирида айтди.
Эронга қарши АҚШ ҳарбий операциясига ишора қилиб, Трамп ўз мамлакати устун қуролларга эга эканлигини таъкидлади.
“Агар эътибор берган бўлсангиз, мен айтдим: уларни тезроқ ва кўпроқ миқдорда ишлаб чиқаринг, чунки биз буларнинг барчасини Америкада ишлаб чиқаришимиз керак”, деб таъкидлади у.
Шу ой бошида Оқ уй маъмурияти BAE Systems, Boeing, Honeywell Aerospace, L3Harris Missile Solutions, Lockheed Martin, Northrop Grumman ва Raytheon каби етакчи қурол ишлаб чиқарувчилар вакиллари қурол ишлаб чиқаришни тўрт баравар оширишга рози бўлганликларини эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон томони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали Дональд Трампга кескин мурожаат қилди. Унга кўра, Эронга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳам уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши мумкин.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.