Доналд Трамп маъмурияти иттифоқчилардан Украинага қурол-яроғ ўтказилишига тўсқинлик қилмоқда. Гап 49 та М1А1 Аbrams танклари ҳақида кетмоқда, уларни Австралия ўтган йилнинг октябр ойида ҳарбий ёрдам пакетига киритишга ваъда берган эди.
Етказиб бериш эълон қилинганидан кейин олти ойдан кўпроқ вақт ўтгач, танклар ҳали ҳам "якуний экспорт маъқулланишини кутмоқда", дея хабар беради Австралия ОАВ.
Бунинг сабаби "охирги фойдаланувчи банди" деб аталадиган нарсада ётади: Америкада ишлаб чиқарилган ҳар қандай қурол, ҳатто ўнлаб йиллар ўтиб ҳам, қайта экспорт қилиш учун қайта тасдиқлашни талаб қилади.
Австралия расмийларига кўра, АҚШ "тинчлик келишуви мумкин бўлган вақтда танклар океандан ўтиб кетаяпти" деган хавотир туфайли ҳеч қачон рухсат бермаган. Шундай қилиб, Украина нафақат Америка ёрдамидан, балки учинчи давлатларнинг зирҳли техникасидан ҳам маҳрум бўлмоқда.
Трамп президентликка келганидан бери Украинага янги қурол етказиб беришни маъқулламади. Барча жорий этказиб беришлар фақат Жо Байден берган ваъдаларнинг бажарилишидир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.