АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Конституциясига киритилган тузатишлардан бирини “ҳийла” сифатида ишлатса, 2037 йилгача, яъни 90 ёшга тўлгунга қадар ўз лавозимида қолиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mail нашри маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Газета хабарига кўра, Оқ уй маъмурияти АҚШ Конституциясига 1951 йилда қабул қилинган 22-тузатишни қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ушбу тузатишга кўра, бир киши икки мартадан ортиқ давлат раҳбари этиб сайланиши мумкин эмас. Бироқ тузатишда, агар Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари истеъфога чиқса ёки вафот этса, шахс учинчи ёки тўртинчи муддатга президент бўла олмайди, деб алоҳида айтилмаган, деб ёзади нашр.
Шу тариқа, газетанинг ёзишича, амалдаги вице-президент Жей Ди Вэнс кейинги президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатилиши ва у истеъфога чиққанидан кейин Трамп президентликка қайтиши мумкин.
Daily Mail нашрининг ёзишича, АҚШ Олий суди ушбу қарорга қонуний эътироз билдиришда қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.