Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино Туркия Суперлигасининг “Фенербахче” – “Трабзонспор” учрашувида футболчи ва мухлислар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашув ҳолати бўйича муносабат билдирди.
“Трабзонспор” ва “Фенербахче” ўртасидаги чемпионат ўйинидан сўнг, турк мухлислари гувоҳ бўлган зўравонликларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам, спортда ва жамиятда бунга мутлақо ўрин йўқ. Мен буни аввал ҳам айтганман ва яна айтаман – футболда ҳар бир футболчи бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларга қувонч келтирадиган ўйинни ўйнаш учун хавфсиз бўлиши керак. Тегишли органларни барча даражадаги ушбу қоидага риоя этилишини таъминлашга ва Трабзондаги даҳшатли воқеа айбдорларини қилмишлари учун жавобгарликка тортишга чақираман”, дейди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур ҳолат бўйича тергов бошлангани хабар қилинганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.