Тошкентнинг учта тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг учта тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг қатор ҳудудларига 25 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабар берди.

Миробод тумани (10:00 дан 18:00 гача) — “Янги Миробод”, “Байналминал” маҳаллалари:

  • аҳоли хонадонлари сони — 1476 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 34 та.

Яккасарой тумани (10:00 дан 18:00 гача):

  • “Қаҳҳор” МФЙдаги 970 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 320 та ерли хонадон;
  • “Дамариқ” МФЙдаги 920 та кўп қаватли уйлардаги хонадон, 410 та ерли хонадон;
  • “Бобур” МФЙдаги 990 та кўп қаватли уйлардаги хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 38 та.

Бектемир тумани (10:00 дан 17:00 гача) — “Устозлар” ва “Забардаст” маҳаллалари:

  • аҳоли хонадонлари сони — 1375 та;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 25 та.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!