Тошкентдан вилоятларга қатнайдиган автобуслар қатнови бекор қилинди

Транспорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво туфайли 5 декабрдан Тошкент автовокзалидан амалга ошириладиган барча шаҳарлараро автобуслар ҳаракати вақтинчалик бекор қилинди.
Йўналишларда қатновлар қайта тикланиши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).