Тошкентда яна бир кўча 10 кунга ёпилди

Тошкентда яна бир кўча 10 кунга ёпилди

Жорий йилнинг 6 март куни соат 23:00 дан 17 мартга қадар Яшнобод тумани Темур Малик кўчасининг Дўрмон йўли кўчасидан Махтумқули ва Паркент кўчалари кесишмасигача бўлган қисми вақтинча ёпилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу Яшнобод тумани Паркент, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кесишмасида уч қаватли кўприк қурилиши ишлари кетаётгани сабабли амалга оширилди.

Шунингдек, Тузел мавзеси йўналиши бўйлаб янги қурилаётган кўприк чорраҳасига кириш йўли ҳам вақтинча ёпилди.

Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.

Ҳокимлик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!