Илон Маск яна триллионер мақомини йўқотди
Америкалик тадбиркор Илон Маск SpaceX ва Tesla акциялари нархининг пасайишидан сўнг яна бир бор триллионер мақомини йўқотди. Унинг соф бойлиги 977,2 миллиард долларга тушди.
Forbes маълумотларига кўра, 13 октябрь куни бизнесменнинг соф бойлиги 28,6 миллиард долларга ёки тахминан 2,8 фоизга камайди.
Асосий сабаб очилиш қўнғироғидан кейин SpaceX акцияларининг 3 фоиздан кўпроққа пасайиши бўлган. Tesla акциялари ҳам тахминан 0,5 фоизга пасайди.
Маск атиги тўрт кун олдин иккала компаниянинг акциялари нархининг ошиши туфайли триллионер мақомини қайтариб олди.
Унинг соф бойлиги SpaceX 2026 йил июнь ойида оммавий савдога чиққанидан бери биринчи марта 1 триллион доллардан ошди.
Forbes маълумотларига кўра, тадбиркор SpaceXнинг тахминан 48,4 фоизига ва Teslaнинг 11 фоизига эгалик қилади.
SpaceX акцияларининг пасайиши сунъий интеллект чип ишлаб чиқарувчиларининг сотилиши фонида содир бўлди.
