Транспорт алоқасини ишга тушириш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи Бобур кўчасида янги йўл ўтказгични ишга тушириш маросими бўлиб ўтди. Президентга янги йўл ўтказгичнинг ишлашини кузатиб борувчи муҳандислик иншоотлари мониторингининг янги тизими ҳам тақдим этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метрни ташкил этади. Шунингдек, иккита себарга ва тўртта ёйсимон йўллар қурилиб, Кичик ҳалқа йўли ва Содиқ Толипов кўчаси билан самарали боғланган. Бу автомобилларнинг ҳаракатини енгиллаштириб, орқага қайтиш заруратини бартараф этди.
Умуман олганда, ушбу транспорт узели соатига 5 минг, суткасига 132 минг автомобилни ўтказиш қувватига эга.
Президент бу тизимни пойтахтимиздаги 114 та йўл ўтказгичда, сўнгра барча ҳудудларда жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда келгуси йилда яна минг километр йўл қуриш бўйича 10 та йирик лойиҳа режалаштирилганлиги таъкидланди.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.