Тошкентда “Tracker” ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди (ВИДЕО)

Тошкентда “Tracker” ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб юборди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимига нисбатан содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги видеолавҳалар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ бу борада маълумот берди.

Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида, 1973 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани хуштак ва жезл орқали тўхтатган вақтида, унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган К.У. “Tracker” русумли автомашинани бошқарувини йўқотиб, “Cobalt” билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда “Tracker” автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Ҳозирда ЙҲХБ ходимининг аҳқоли яхши.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!