Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган 29 ёшли йигит ушланди

Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган 29 ёшли йигит ушланди

ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкентда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли тошкентлик фуқаро 2014 йилда ўқиш визаси билан Жанубий Кореяга борган ва кейинчалик турли заводларда ишлага. 2018 йилнинг ўрталарида эса интернет орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг «ҳижрат», «жиҳод», «шаҳидлик» тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, уларга хайриҳоҳлик билдирган ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқата бошлаган.

2020 йилда у Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган. Ҳатто «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти аъзоларининг виртуал даъватлари таъсирида яқинларидан яширинча Сурияга кетмоқчи бўлган. Лекин мақсади амалга ошмагач, жангариларни молиявий қўллаб-қувватлашни режа қилган.

Шу тариқа у 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 миллион 222 минг сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборган.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан унинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилди. У Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!