Тошкентда талаба қизга "юрагини суғуриб олиш" билан таҳдид қилган имом қамалди

Тошкентда талаба қизга "юрагини суғуриб олиш" билан таҳдид қилган имом қамалди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича А. Б. (1977 йилда Тошкет вилоятида туғилган, муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2023 йил 27 январь куни соат тахминан 9:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Ал-Азхар” ўқув маркази биносида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, фуқаро М. А. ни сўкиб, майда безорилик содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан А. Б. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аризачи ва ҳуқуқбузарга суд мажлисида мазкур маъмурий ишга алоқадор бўлмаган ҳуқуқбузарликлар юзасидан келтирилган важлар бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!