Тошкентда СЭС бошқармаси бўлим мудири пора билан ушланди

Тошкентда СЭС бошқармаси бўлим мудири пора билан ушланди

Прокуратура Департаментининг хабарига кўра, Юнусобод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бўлим мудири О.Х. 1,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, у "Н.Ш." МЧЖнинг 4 нафар ишчи ходимига соғломлиги тўғрисида тиббий дафтарча тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!